Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ургут туманида тадбиркорнинг 7 000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди

Ургут туманида тадбиркорнинг 7 000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) “Z.H.” МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:08 25.07.2024. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!