“Урганч шаҳар Олимпия стадионида ёнғин чиқанлиги тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди” деб тарқалган маълумотга расмий муносабат
Кеча, 10-апрел куни Хоразм вилояти Урганч шаҳар Паҳлавон Маҳмуд кўчасида жойлашган “Олимпия” спорт мажмуасида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалий-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Тадбирда 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари қатнашиб, ўқув машқи шартларига кўра машъала шартли равишда ёқилган.
Музкур тадбир соат 22:40 дан 23:30 гача давом этган.