“Уральских авиалиний” самолёти двигателдаги муаммо туфайли Шарм-ал-Шайхда фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Аirbus А321 русумли самолёт бортида 236 йўловчи билан Екатеринбургга учган эди, бироқ атиги 10 дақиқа ўтиб, учувчи носозлик ҳақида хабар бериб, ортга қайтишга рухсат сўраган.
Аэропортда уни ўт ўчириш ва тез ёрдам хизматлари кутиб олди. Барча йўловчилар хавфсиз эвакуация қилинди, жабрланганлар йўқ.