Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўқитувчилар нашрларга обуна бўлишга мажбурланяптими?

Ўқитувчилар нашрларга обуна бўлишга мажбурланяптими?

Халқ таълими вазирлигига ўқитувчиларни нашрлар обунасига мажбурланаётганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби хабар тарқатди.


Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 14 август куни “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг (ПҚ-3907) 16-бандида ўқитувчиларни босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган. 
Шу билан бирга, иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин. Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.
Обуна, коммунал тўлов ва бошқа масалалар бўйича ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши ноқонунийдир.
Юқоридагиларни инобатга олиб, халқ таълими тизимидаги педагоглар ва ўқувчи-ёшлар ўз хоҳишига кўра юртимизда чоп этиладиган исталган ижтимоий-сиёсий, бадиий, маърифий ёки интеллектуал газета ва журналларга ихтиёрий обуна бўлиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Нашрлар обунасига мажбур қилинганида ўқитувчилардан прокуратура органларига ариза беришлари сўралади.

Киритилди: 12:32 03.12.2019. Ўқилди: 2378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!