Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепул эканининг ҳуқуқий асослари

A A A
Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепул эканининг ҳуқуқий асослари

"Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан:

▫️Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим.

2. Меҳнат кодекси 292-моддасига асосан Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур кодекснинг 360-моддасига асосан иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шартлиги, Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

3.❗️“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

☝️Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.

Киритилди: 23:32 05.08.2023. Ўқилди: 5156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!