Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг маоши келгуси йилдан қай тарзда 12 миллионга етказилишига тўхталди.
«Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз», - деган давлат раҳбари бугунги йиғинда.
«Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар
иш ҳақини 15 фоизга оширдик.
Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш
йўлга қўйилади» деди Шавкат Мирзиёев.
Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.
Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.
Президентнинг қайд этишича, шу тариқа ўқитувчининг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.