Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 27 сентябр куни икки томонлама агент исроилликларга Насруллоҳ гуруҳнинг бошқа 12 нафар етакчи билан бирга ер ости қўмондонлик марказидаги йиғилишда иштирок этиш ниятида эканини айтган.
Исроил ҳарбийлари барча қўмондонларнинг бир жойда тўпланишини кутишган, шундан сўнг F-35 самолёти зарба берган. Ҳужумда олтита икки тонналик бомбадан фойдаланилган, деб ёзади Le Parisien.