Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўқишни ички "перевод" бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди

Ўқишни ички "перевод" бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди

Хабарингиз бор, куни кеча хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ҳамда республика давлат олийгоҳлариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланди.

Аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, шуни инобатга олиб, 5-августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди. Мазкур имконият муддати 10 августгача этиб белгиланди.

Киритилди: 16:23 06.08.2022. Ўқилди: 2556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!