Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

2024 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга жўнаб кетган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Таъкидланишича, энг кўп ўзбекистонликлар Тожикистонни танлаган бўлиб, ушбу давлатга 12,8 минг нафар фуқаро ўқиш учун йўл олган. Кейинги ўринда:

— Россия Федерацияси: 8,6 минг;
— Қирғиз Республикаси: деярли 4 минг нафар;
— Туркия: 2,7 минг нафар;
— Корея Республикаси: 2,1 минг нафар;
— Қозоғистон: 1,6 минг нафар;
— Буюк Британия: 792 нафар фуқаро танлаган.
— Хитой: 767 нафар;
— АҚШ: 576 нафар;
— Бирлашган Араб Амирликларига эса 390 нафар фуқаро ўқиш мақсадида жўнаб кетган.

Қолган бошқа давлатларга жами 1,6 минг нафар ўзбекистонлик борган.

Киритилди: 17:32 20.01.2025. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!