АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ харажатларини қисқартириш тарафдори. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц маълум қилди.
"Биз БМТ бюджетини бир миллиард доллардан зиёд қисқартиришга эришдик. АҚШ президенти даврида БМТ, образли қилиб айтганда, "парҳезда". У НАТОда тартиб ўрнатиб, аъзоларни ўз вазифаларини бажаришга ва юкни тақсимлашга ундагани каби, биз БМТда ҳам худди шундай иш олиб боряпмиз. Бу секин ва оғриқли жараён, аммо президент бу масалага жиддий эътибор қаратмоқда", — деди Уолтц Fox News телеканалига.
БМТ молиявий қийинчиликларга дуч келган. АҚШ ташкилотнинг энг йирик донори ҳисобланади, бироқ Вашингтон мунтазам бюджетга айрим бадалларни тўламаслик ва БМТ агентликларига ихтиёрий молиялаштиришни қисқартириш қарорларини қабул қилган.