"Одамлар очликка маҳкум этилди": UNRWA раҳбари талончиликларни кўриш ҳайратланарли эмаслигини таъкидлади.
БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги (UNRWA) раҳбари Филипп Лаззарини Ғазога киритилаётган ёрдам оғир шароитларда "пичан ғарамидаги игна" каби оз эканлигини айтмоқда.
"#Ғазо аҳолиси 11 ҳафтадан ортиқ вақт давомида очликка дучор этилди ҳамда сув ва дори-дармонлардан маҳрум қилинди. Ота-оналарнинг болалари учун озиқ-овқати тугади. Кексалар дори-дармон етишмаслиги сабабли вафот этди," дея ёзди у X’даги хабарида.
"Мазмунли ва узлуксиз ёрдам оқими ҳозирги фалокатнинг янада чуқурлашишининг олдини олишнинг ягона йўлидир," дея қўшимча қилди Лаззарини.
Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон озиқ-овқат дастури кеча тунда Ғазо жанубида озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 15 та юк машинаси талон-тарож қилинганини маълум қилди. "Очлик, умидсизлик ва озиқ-овқат ёрдамининг келиши ёки келмаслиги ҳақидаги хавотирлар хавфсизликнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда," дейилади БМТ агентлиги баёнотида.