Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Университет бошқарувини автоматлаштиришда янги қадам: e-Minbar тизими жорий қилинди

Университет бошқарувини автоматлаштиришда янги қадам: e-Minbar тизими жорий қилинди

Янги 2019-2020 ўқув йили олдидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Университет фаолиятини бошқаришни автоматлаштириш ва янги ўқув йилига тайёргарлик” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўқув жараёнига ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этишга бағишланган мазкур йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ҳамда Тошкент шаҳридаги олий ўқув муассасаларининг ўқув ва молиявий ишлар бўйича проректорлари иштирок этди. 

Семинар қатнашчилари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида жорий этилган “SMART-университет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан таништирилди. Шунингдек, университетнинг маъруза хоналарига ўрнатилган E-minbar тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди.

E-minbar тизимининг ишлаш жараёни ҳамда жорий этилган технологияларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамияти борасида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

E-minbar – аудиторияни техник бошқариш имкониятини берувчи қурилма бўлиб, унда маърузаларни электрон шаклда кўриш, овозли файлларни тинглаш имконияти мавжуд. Шунингдек, E-minbar орқали маърузачи хонанинг ёритилишини назорат қилиши, электрон доскаларни бошқариши, проектордан фойдаланиши мумкин. Бу имкониятлар таълим жараёнида педагогнинг кам вақт сарфлаган ҳолда тингловчиларга кўпроқ маълумот улашиш имкониятини беради. Университетда мазкур тизим асосида профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган маъруза машғулотларининг марказлашган видео-каталоги шакллантирилади.

Киритилди: 16:11 29.08.2019. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!