Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пентагон номаълум учувчи объектлар ҳақидаги янги ҳужжатларни эълон қилди

Пентагон номаълум учувчи объектлар ҳақидаги янги ҳужжатларни эълон қилди

Пентагон номаълум ғайритабиий ҳодисалар ҳақидаги махфийликдан чиқарилган ва тарихий материалларнинг олтинчи партиясини эълон қилди. Маълумот Америка идораси сайтида тақдим этилган.

Жами 71 та файл эълон қилинди: 55 та матнли, 15 та видео ва 1 та аудио. Маълумотлар ўтган 73 йил давомидаги воқеаларга тегишли.

Маълумотларда варп-двигателлар (фазони буккалаш тизимлари), фазовий туннеллар бўйича тадқиқотлар ҳамда номаълум аппаратлар билан эҳтимолий тўқнашувлар оқибатида келиб чиққан жароҳатлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Хусусан, номаълум учар жисмнинг соатига 800 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланаётгани акс этган беш дақиқалик видеолавҳа эълон қилинди.

2024 йилда ёзиб олинган, ундаги НУЖ «соатига 500 миль тезликда ҳаракатланаётган оқ думалоқ шар»дир. Суратга олиш Яқин Шарқда олиб борилди. Кадрларда объектнинг қуруқлик ва сув юзаси устида учаётгани кўринади.

Киритилди: 21:05 19.09.2026. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!