Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио UNICEF'нинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган.
2016 йилда UNICEF'да меҳнат фаолиятиони бошлашдан олдин Кастижио Боливия, Эквадор ва Перудаги UNAIDC директори, Швейцарияда UNAIDС хусусий сектор билан ҳамкорлк бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.
У АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган.
Реҳина Мария Кастижио испан, инглиз ва француз тилларида равон сўзлашади. Оилали, икки фарзанди бор.