Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

UNICEF Ғазодаги вазиятни очарчилик хавфи туфайли “мутлақ фалокат” деб атади

UNICEF Ғазодаги вазиятни очарчилик хавфи туфайли “мутлақ фалокат” деб атади

UNICEF вакили Тесс Инграм Ғазо шаҳрида очарчилик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, аҳоли фарзандлари учун озиқ-овқат топиш учун изтироб билан курашаётганини таъкидлади ва вазиятни “мутлақ фалокат” деб баҳолади.

Инграмнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг шарқий ва шимолий ҳудудларида шиддатли ҳужумлар давом этмоқда, аҳоли эса ғарбга — денгиз бўйига қочиб, вақтинчалик чодир ва бошпана қураётир. Шифохона директорлари ҳам сўнгги кунларда жароҳатлар билан келаётганлар сони кескин кўпайганини билдиришган.

БМТ таснифига кўра, 22 августдан бери Ғазода очарчилик расман қайд этилган бўлса-да, вазият яхшиланмаган. Инграм:

“Агар ҳеч нима ўзгармаса, бир неча ҳафта ичида очлик шаҳар марказига ҳам тарқалиши мумкин. Мен учратган ота-оналар: ‘Озиқ-овқат қачон келади? Фарзандам шу вақтгача омон қоладими?’ деб йиғлашди. Бу ҳақиқий фалокат”, — деди.

Унинг таъкидлашича, 15–20 фоиз болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Бу кўрсаткич очарчилик чегарасидан юқори. Жорий йилнинг ўзида 110 дан зиёд бола очликдан вафот этган.

Инграм бу ҳолат сунъий равишда юзага келганини, уни олдини олиш мумкинлигини айтди. UNICEF фавқулодда ёрдам юборишга чақирди ва аҳоли эҳтиёжини қондириш учун ҳар куни юзлаб юк машиналари кириб бориши шартлигини таъкидлади.

Киритилди: 16:29 03.09.2025. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!