Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

UNESCO Бош директори Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди

UNESCO Бош директори Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ташкил этилган Астана халқаро форумида иштирок этиш учун UNESCOнинг бош директори Одрэ Азуле Қозоғистонга келди, дея хабар беради Ақорда.

Ташриф доирасида Одрэ Азуле Туркистон шаҳрига бориб, UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига қозоғистон объектлари орасида биринчи бўлиб киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.

Иншоотни кўздан кечириш чоғида Давлат маслаҳатчиси, UNESCO ва ICESCO ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Ерлан Қарин халқаро ташкилот раҳбарига мақбарани асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Одрэ Азуле Қозоғистон томонидан тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.

Киритилди: 21:46 07.06.2023. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!