Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

A A A
Умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

“Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–178-сон, 27.07.2022 й.) қабул қилинди.

🌐 Фармонга кўра, “business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.

📝 Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.

🔰2022 йил 1 августдан:

🔹 порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

▫️тадбиркорлар;
▫️Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;
▫️Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);
▫️ҳоким ёрдамчилари;

🔹 мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;

🔹ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;

🔹 Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.

🗓 Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.

📁 Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади.

Киритилди: 11:31 28.07.2022. Ўқилди: 2161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!