Савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида онлайн-НКТ билан бир вақтда бошқа турдаги фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши ва Давлат реестрига киритилиши лозим.
Soliq мобил иловаси орқали келиб тушган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар сайёр солиқ текшируви ўтказишга асос бўлади.