Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зеленский АҚШдан ҳеч нарсасиз қайтади

Зеленский АҚШдан ҳеч нарсасиз қайтади

The Times газетасининг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан Россияга Ғарб қуроллари билан зарба бериш бўйича чекловлар олиб ташланишига эришмасдан қайтади.

Нашрнинг қайд этишича, Украина раҳбари АҚШ президенти Жо Байден ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан учрашувда шахсан ўзи Британиянинг Storm Shadow ракеталари ва Американинг ATACMS ракеталари билан Россия Федерациясига ҳужумларига қўйилган чекловларни бекор қилишни сўраган. Бироқ, «Вашингтоннинг узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга бўлган ёндашувида ҳеч қандай ўзгаришлар эълон қилинмади», дейилади материалда.

Бунинг ўрнига, газетанинг таъкидлашича, Зеленскийнинг ёнида турган Демократик партиядан президентликка номзод Харрис бўлажак сайловлардаги сиёсий рақиби республикачи Доналд Трамп ҳақида гапира бошлади.

Киритилди: 16:24 27.09.2024. Ўқилди: 7153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!