Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Уммон Россиядан келаётган сайёҳлар сонининг бир неча баробар ортишига умид қилмоқда

Уммон Россиядан келаётган сайёҳлар сонининг бир неча баробар ортишига умид қилмоқда

Уммон 2024 йилда Россиядан 2023 йилга нисбатан тўрт баравар кўп сайёҳларни қабул қилишга тайёрланмоқда, шунингдек, рус тилида сўзлашувчи меҳмонхона ходимлари ва гидларни жалб қилмоқда, деди Уммон туризм вазири ўринбосари Аззан Қосим Муҳаммад ал-Бусаидий.

РИА Новости билан суҳбатда ал-Бусайдий 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 30 фоизга ўсганини ва уларнинг сони 20 минг кишини ташкил этганини айтди. Уммон тарихий жойлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ва пляж дастурини таклиф қилмоқчи. Туризмни янада ривожлантириш учун Уммон ва Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

2022 йилда Россия қўшинлари Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кирганидан сўнг, Ғарб давлатлари кўплаб руслар учун ёпиқ эди. Туристлар оқими асосан Осиёга йўналтирилди. Янги йўналишлар, жумладан Уммон ҳам ривожлана бошлади.

Киритилди: 19:21 11.06.2024. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!