Украина Рақамли трансформация вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг қимор ўйинларида иштирокини чеклайдиган механизмни тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ҳарбийларнинг қимор ўйинларига киришини чеклаймиз. Бунинг учун Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий ҳолат даврида ҳимоячиларнинг қимор ўйинларида иштирокини чеклайдиган механизмни ишлаб чиқяпмиз”, — дейилади вазирлик эълон қилган хабарида.
Вазирлик маълумотига кўра, ўйинга кириш вақтида фойдаланувчи қимор ўйинларига кириши чекланган шахслар реестри ҳамда ҳарбий хизматчилар реестри орқали текширилади. Агар чеклов тасдиқланса, ўйинга кириш блокланади.
Шу билан бирга, қимор ўйинлари ташкилотчиси шахснинг ҳарбий мақомини кўрмайди, тизим фақат чеклов мавжудлиги ҳақида маълумот узатади.
Аввалроқ Олий Рада депутати Алексей Гончаренко* Украина Қуролли кучларининг фронтдаги ўн нафар аскаридан тўққиз нафари қиморга қарамликдан азият чекишини, онлайн-казиноларда маошини ютқазиб, кейин қарзга ботишини айтган эди.