Машҳур россиялик актёр Гоша Кутсенконинг машинасидан бир аёлнинг кесилган жасади топилди. SHOT Телеграм-канали хабар беришича, автомобиль Москвадаги Кутузовский проспектидаги бинолардан бирининг ҳовлисида тўхтаб турган.
Маълум қилинишича, автомобилдан топилган аёлнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.
"Кеча эрталаб ўтиб кетаётганлар Кутузовский проспектидаги бинолардан бирининг ҳовлисида тўхтаб турган эски "Запорожетс"да аёлнинг жасадини кўриб қолишган. Бизга маълум бўлишича, бу машина Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган артисти Гоша Кутсенкога тегишли экан. Автомобиль эшиклари очиқ бўлган. Воқеа жойига келган экспертлар жабрланган аёлнинг бир неча соат аввал ўлдирилганини ва танасида кўплаб пичоқ яралари борлигини аниқлашди. Шунингдек, салондан, жасад ёнидан ишлатилган контратсептив восита ҳам топилган. Ҳалок бўлган аёлнинг шахси аниқланмоқда, кўринишидан у 30-35 ёшлар атрофида," - дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари Алберт Абдуллин исмли эркакни қўлга олишди. Россия Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, у 18 январдан 19 январга ўтар кечаси маст ҳолда танишига пичоқ билан тан жароҳати етказган, сўнгра жасадни тўхтаб турган автомобилга яширган.