Бугун 21 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путин Трампнинг Украина бўйича гапларига муносабат билдирди

Путин Трампнинг Украина бўйича гапларига муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда Доналд Трампни АҚШ президенти лавозимига киришиши билан табриклади.

Россия раҳбари Москва Украина можароси юзасидан АҚШнинг янги маъмурияти билан мулоқотга очиқ эканини таъкидлади.

"Вазиятни ҳал қилишнинг ўзига келсак, яна бир бор таъкидламоқчиман: унинг мақсади қисқа муддатли сулҳ бўлмаслиги, можарони давом эттириш мақсадида кучларни қайта тўплаш ва қайта қуролланиш учун қандайдир муҳлат эмас, балки узоқ муддатли бўлиши керак. Бу минтақада яшовчи барча халқларнинг, барча миллатларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган тинчлик бўлиши керак", деган Путин бу масала хусусида.

Эслатиб ўтамиз, аввал Трамп Путин билан телефон мулоқоти ўтказиш учун ёрдамчиларига топшириқ бергани маълум бўлганди. Телефон мулоқотида Украина масаласида учрашув ўтказиш масаласи муҳокама қилиниши айтилган.

Киритилди: Бугун 01:13. Ўқилди: 2303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!