Исроил молия вазири Безалел Смотрич шундай баёнот берди:
"Агар Ғазо секторидаги жангларни тўлиқ назорат қилиш ва бошқариш имконини берадиган тарзда қайтмасак, мен ҳукуматни ағдараман."
Ушбу баёнот исроилнинг Ғазодаги урушни назорат қила олмагани ҳақидаги саволларни янада кучайтиради. исроил кучли ҳарбий техника ва тажрибага эга бўла туриб, нега ҲАМАС устидан ғалаба қозона олмади?
Ғарб экспертларининг фикрича, ҲАМАСга стратегик мослашувчанлиги, шаҳар кўчалари ва ер ости туннеллари орқали тезкор ҳаракат қилиши, халқ ёрдам билан қўллаб-қувватлаши ва ҳудудни яхши билиши катта устунлик берди.
Бундан ташқари, халқаро босимлар (яъни геноцид) сабабли исроилнинг кенг кўламли ҳарбий операциялари чекланган.
Безалел Смотричнинг кескин баёноти эса ҳукумат ичида бўлинишлар ва стратегик қарорлар бўйича якдиллик йўқлигини ҳам кўрсатмоқда.