Украинанинг давлат қарзи 2024 йил апрель ойи охирида 151 миллиард доллардан ошди.
Бу ҳақда Олий Рада молия қўмитаси раҳбари Даниил Гетмантсев Телеграм-каналида маълум қилди.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 30 апрель ҳолатига кўра, давлат қарзи хорижий валюта эквивалентида 151,5 миллиард долларни ташкил қилган.
Давлат қарзининг 71,5 фоизи ташқи, 28,5 фоизи ички қарздир. Давлат қарзининг 74 фоиздан ортиғи хорижий валютада.