Бугун 5 апрель, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Кожара қасддан одам ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Кожара қасддан одам ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Украина собиқ ташқи ишлар вазири Леонид Кожара ишбилармон Сергей Старицкийнинг ўлимига алоқадор бўлиши мумкин. Содир бўлган воқеалар тафсилотини OBOZREVATEL нашри ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Манбага кўра, бир қатор аломатлар Кожаранинг қотилликка алоқадорлигини кўрсатмоқда. Хусусан, Старицкийнинг юзида ўзини жонига қасд қилиш, яъни юзига ўзи ўқ узганликка хос бўлган излар йўқ. Бундан ташқари, қурол марҳумнинг қўлида маҳкам ушлаб турилган, гарчи жасад йиқилиб тушганида унинг қўлидан тўппонча тушиб кетиши керак эди.

Бундан ташқари, Кожаранинг қонида 0,8 промиль миқдорида спиртли ичимлик қайд этилган. Манбанинг тахмини бўйича, уй эгаси қасддан ёки била туриб меҳмонни отиб ўлдириши мумкинлиги ва бу хатти-ҳаракатдан қўрқиб, шубҳани йўқотиш учун марҳумнинг қўлига тўппончани тутқазган. Собиқ вазир маст ҳолда ўз уйининг ҳовлисида бир неча бор ўқ узганлиги ҳақида далиллар бор.

22 февраль куни Леонид Кожаранинг уйида Сергей Старицкийнинг ўлдирилиши ҳақида хабар берилган. Дастлаб унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш деб ҳисобланган, аммо кейинчалик терговда марҳумнинг ўз жонига қасд қилмаганлиги ҳақида далиллар чиқди.

Старицкий Atlantic Group алоқа холдинг компаниясининг бош директори бўлган. Бунгача у Украина давлат телерадиокомпаниясининг халқаро алоқалар бўлимини бошқарган.

Manba: sof. uz

Киритилди: 21:41 25.03.2020. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!