НАТО блоки 1949-йилда тузилган, унинг асосчилари Европа ва Шимолий Американинг 12 та давлати эди. Эндиликда алянсга 31 та давлат киради.
Ҳозирча Украинанинг НАТОга тезкор аъзо бўлишини алянсга аъзо 23 давлат, яъни кўпчилик қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг барчаси Киев билан тегишли декларацияларни имзолаган.
Сўровларга кўра, украиналикларнинг деярли 90 фоизи НАТОга аъзо бўлишни қўллаб-қувватламоқда.
Бироқ, Украина расмийлари ҳам, НАТО ҳам уруш давом этар экан, бунинг иложи йўқлигини тан олишади. Шунинг учун Киев НАТО уруш тугаганидан кейин қисқа вақт ичида аъзолик кафолатларини тақдим этишига умид қилмоқда.