Нашрнинг хабар беришича, NATO'нинг Шимолий, Болтиқбўйи ва Марказий Европадаги аъзолари Украинанинг алянсга қўшилиш интилишларини қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди. Ушбу қўшма баёнот Литвада бўлиб ўтган “Бухарест тўққизлиги” ва NATO'нинг шимолий давлатлари саммити якунида эълон қилинди.
Саммит иштирокчилари Россияни тийиб туриш бўйича ҳаракатларни янада кучайтиришга ва Европа Иттифоқининг Москвага қарши янги санкыияларини қабул қилишга тайёр эканликларини таъкидлашди. Саммитда Украина президенти Володимир Зеленский ҳам иштирок этди.
Қўшма баёнотда шунингдек, иштирокчи давлатлар мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш йўлида ҳаракат қилаётганликлари қайд этилди.