Америка институти Россиянинг Украинага қарши урушдаги ғалабаси Қўшма Штатларнинг 2029 йилгача ҳарбий харажатларини 800 миллиард долларга оширишга мажбур қилишини ҳисоблаб чиқди. Бу НАТО мамлакатларини ҳимоя қилиш зарурати билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg.
Ҳисоботга кўра, Пентагоннинг беш йиллик бюджети 4,4 триллион доллардан 5,2 триллион долларга кўтарилиши керак, бу эса ҳар йили қўшимча 165 миллиард доллар дегани.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Украинага ёрдам кўрсатиш АҚШ учун келажакда Россия тажовузкорлигини ушлаб туриш учун мумкин бўлган харажатлардан кўра иқтисодий жиҳатдан фойдалироқдир.