14 августга ўтар кечаси Россиянинг Волгоград шаҳрига учувчисиз самолётлар ҳужум қилди ва "Лукойл-Волгограднефтепереработка" нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда Россия Федерациясининг Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаров маълум қилди.
"Волгоград вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводида ҳужумдан кейин учувчисиз учувчи самолёт қолдиқлари қулаши сабабли ёнғин ва нефть маҳсулотларининг сизиб чиқиши содир бўлди", — деди губернатор.
Ҳужум туфайли Росавиация маҳаллий аэропортни вақтинча ёпиб қўйди.
"Лукойл-Волгограднефтепереработка" заводи Россия Федерациясининг Жанубий Федерал округидаги энг йирик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, корхона қуввати 14,8 миллион тоннани ташкил этади.