Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинанинг бош разведкачиси фронтга кетди

Украинанинг бош разведкачиси фронтга кетди

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Харков вилоятидаги разведкачиларнинг илғор позицияларига ташриф буюрди.

28 сентябрь куни Бош разведка бошқармаси бошлиғининг фронтга сафари акс этган кадрлар РБК-Украина томонидан чоп этилди.

Буданов Волчанскдаги агрегат заводини озод қилиш бўйича муваффақиятли операциядан сўнг фронтнинг Харков секторига келди. Эълон қилинган кадрларга қараганда, Украина разведкаси раҳбари фронт чизиғига ташриф буюрган.

«Буданов ва бўлинма командирлари позицияларни яхшилашга ва олдинги муваффақиятларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган кейинги операцияларни режалаштиришди», деб ёзади РБК-Украина.

Киритилди: 18:40 28.09.2024. Ўқилди: 5201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!