Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Украинанинг бир қисми сув остида қолиши мумкин — иқлимшунос

Украинанинг бир қисми сув остида қолиши мумкин — иқлимшунос

Украина ҳудудларининг бир қисми глобал исиш туфайли сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда иқлимшунос Вера Балабух маълум қилди.

Мутахассисдан денгиз сатҳининг кўтарилиши сабабли ернинг бир қисми сув остида қолиши ҳақидаги башоратларга изоҳ беришни сўрашди. Гап Филиппин, Британия ороллари ва Қрим ҳақида эди. Балабухнинг айтишича, яриморолга бундай сценарий таҳдид солмайди, чунки у "баланд", аммо Украинага таҳдид мавжуд.

"Украинада Aзов ва Қора денгиз соҳилларининг айрим қисмларини сув босиши эҳтимоли бор. Масалан, биз Одесса вилоятидаги Измаил ва Вилков ҳудудларини умуман йўқотишимиз мумкин", – деди иқлимшунос.

Унинг сўзларига кўра, бунга Aрктика кенгликларида ҳарорат кўтарилиши натижасида музликларнинг эриши сабаб бўлиши мумкин. Ва бу, ўз навбатида, дунё океанининг сатҳини кўтаради.

"1901 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда денгиз сатҳи 19 сантиметрга кўтарилди. Бундай ўзгаришлар келажакда ҳам давом этади", деб огоҳлантирди Балабух.

Киритилди: 17:54 17.10.2020. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!