Италия июль ойида Украинани «тикланиш конференцияси» га мезбонлик қилади.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Украина президенти Владимир Зеленский билан музокарадан сўнг Римда Украинани қайта тиклашга ёрдам бериш учун навбатдаги «тикланиш конференцияси» ўтказилишини маълум қилди.
«Украина ёлғиз эмас ва биз қанча вақт керак бўлса, биз у билан бирга бўламиз», деди Мелони журналистларга учрашув санасини 2025 йил 10-11 июль қилиб белгилаб.
Украинани қайта тиклаш бўйича сўнгги конференция 2024 йил июнь ойида Берлинда бўлиб ўтган.