7 майга ўтар кечаси "Украина Хавфсизлик хизматининг узоқ масофали дронлари Россия ичкарисидаги иккита ҳарбий-саноат мажмуаси заводига зарба берди." Бу ҳақда BBC’га аноним манба хабар қилди.
Улардан бири Москва вилоятининг Красноармейск шаҳридаги "Базальт" заводи бўлиб, УХХ уни барча қўшин турлари учун қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган асосий корхона деб таърифлайди. Иккинчиси - Туладаги "Сплав" заводи бўлиб, манба айтишича, у Россия Федерациясида реактив зарба тизимларини ва ўқларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ягона корхонадир.
Манба, шунингдек, дронларнинг ушбу ҳужумини Москва вилоятидаги учишлар чекланиши билан боғлайди, бу эса аэропортларда издан чиқишларга сабаб бўлган.