Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украиналиклар Мариупол яқинидаги русларнинг омборлари ва базаларини вайрон қилишди

Украиналиклар Мариупол яқинидаги русларнинг омборлари ва базаларини вайрон қилишди

Мариупол йўналишидаги Россия базаларига зарбалар сони ортиб бормоқда, деб хабар қилди Мариупол шаҳар кенгаши матбуот хизмати 29-май куни Телеграм орқали.

Шаҳар кенгашининг дастлабки маълумотларига кўра, Донетск вилоятининг Юревка, Николский ва Урзуф шаҳарларида портлаш овозлари эшитилган.

“Бу ерда БC омборлари (ўқ-дорилар) ва русларнинг базалари жойлашган. Яқинда бу аҳоли пунктлари... орқа ҳудудлар ҳисобланган, бироқ вазият ўзгармоқда”, — дейилади хабарда.

Украинанинг Мариупол мери маслаҳатчиси Петр Андрюшченко россиялик ҳарбийлар орасидаги йўқотишлар ҳақидаги тахминий рақамларни айтди. Унинг сўзларига кўра, 100 га яқин одам ҳалок бўлган, яна 400 га яқин киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Киритилди: 05:46 30.05.2023. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!