Украиналиклар Донбассдан қўшинларни бир томонлама олиб чиқишга рози бўлмайди — Зеленский.
Украина президенти бу ҳақда Axios нашрига телефон орқали берган интервьюсида маълум қилди.
Зеленскийнинг айтишича, Вашингтон ва Киев ҳар қандай тинчлик келишуви Украинада референдум орқали халқ тасдиғидан ўтказилиши кераклиги ҳақида келишиб олган.
Зеленский агар келишув фақат Украина армиясининг Донбассдан чиқишини назарда тутса, лекин Россия қўшинлари ҳам ҳудуддан олиб чиқилмаса ва минтақа Москвага берилса, украиналиклар бундай битимни қабул қилмаслигини билдирди.
"Одамлар буни ҳеч қачон кечирмайди, ҳеч қачон. Улар мени ҳам, АҚШни ҳам кечирмайди", — дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, украиналиклар нега улардан яна қўшимча ҳудудлардан воз кечиш талаб қилинаётганини тушунмаяпти.
Шу билан бирга, президент Украина халқи жангларни ҳозирги фронт чизиғи бўйича тўхтатишга розилик бериши мумкинлигига ишончи комил эканини айтди.