Бу ҳақда BBC рус хизмати ва “Медиазона” биргаликда ўтказилган суриштирувларига таяниб хабар бермоқда.
Журналистлар кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш чоғида ҳалок бўлган Россия Қуролли кучларининг 80 973 нафар аскарининг шахсини аниқладилар. Улар бунинг учун очиқ манбалардан фойдаланганлар. Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи кенг кўламли уруш бошланишидан олдин армияга алоқадор бўлмаган.
BBC рус хизмати кўнгиллилар орасида йўқотишлар сони тез ўсиб бораётганини қайд этди.
"Ҳозирда улар жами йўқотишларнинг 22 фоизини ташкил қилган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич 14 фоизни ташкил этган эди. Кўпчилик кўнгиллилар фронтга жўнатилганидан кейин бир неча ҳафта ичида ҳалок бўлади", дея қўшимча қилди нашр.