Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Венгрия Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун 5 миллиард евро ажратилишига тўсқинлик қилмоқда, деди Бельгия ташқи ишлар вазири Ажа Лябиб.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги вазият кескин.
“Биз бир давлатнинг Украина учун тинчлик жамғармаси маблағларини тўсиб қўйганига гувоҳ бўлишда давом этамиз. 5 миллиард евро Венгрия томонидан тўсиб қўйилган, Украинага эса зудлик билан эҳтиёж бор”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.