Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинадаги уруш сабабли антибиотиклардан қўрқмайдиган супербактериялар ривожланмоқда

Украинадаги уруш сабабли антибиотиклардан қўрқмайдиган супербактериялар ривожланмоқда

Украинадаги уруш антибиотикларга қарши тура оладиган мутацияга учраган супербактерияларнинг ривожланишини кучайтирган.

Шифокорларга кўра, украиналик аскарлардан биттасининг оёғига тушган инфекцияни антибиотиклар билан даволаб бўлмаган ва унинг оёғини кесишга мажбур бўлишган. Бу ҳолат инқироз кучайиб бораётганидан дарак беради.

Бошида шифокорлар 35 ёшли аскарнинг оёғидаги жароҳатни Сент Жорж касалхонасида тезда даволашган. Лекин кейинроқ яна бир муаммо пайдо бўлган — бактериал инфекция унинг чап оёғидаги яраларига чуқур кириб боргани аниқланди.

5 хил антибиотикнинг комбинацияси бактерияларни ўлдира олмаган. Яра йиринглашда давом этаётгани учун шифокорлар бошқа 4 та дорини, бошқа ҳеч нарса ёрдам бермаган ҳолатлар учун ажратилган, жиддий ножўя таъсири бўлган кучли антибиотик — колистинни синаб кўриш учун даволаш режимини ўзгартиришган. Лекин у ҳам ёрдам бермаган.

Ўнлаб йиллар давомида шифокорлар антибиотиклар фойдасиз бўлиб қоладиган антиутопик келажак ҳақида огоҳлантириб келади. Аскарнинг ҳаётини мутацияга учраган супербактериядан сақлаб қолиш учун унинг оёғини тиззадан кесишга тўғри келган.

Аскарни даволашга ёрдам бериш учун чақирилган Челси ва Вестминстер касалхонасининг юқумли касалликлар бўйича маслаҳатчиси доктор Люк Мур бу ҳолатни “яширин пандемия” деб таърифлади.

Агар бактериялар ривожланишда давом этса, бу ҳатто мунтазам тиббий ёрдамни ҳам хавф остига қўяди. Оддий амалиётлар, масалан, боланинг томоғидан бодомсимон безларни олиб ташлаш амалиёти унинг ҳаётига таҳдид соладиган бўлиб қолади.

“Агар биз бу муаммони ҳал қилмасак, у бошқа қиладиган барча ишларимизга таҳдид солади. Бу бизнинг оддий операцияларни бажариш имкониятимизни чеклаб қўяди, саратон касалликларига кимётерапия бериш ҳам хавфли жараёнга айланади”,
деди Мур.

БМТ маълумотларига кўра, агар вазият тубдан ўзгармаса, 2050 йилга бориб 10 миллионга яқин одам бу туфайли нобуд бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:55 03.09.2024. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!