Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси жума куни ногиронлар Украинанинг урушдан вайронага айланган ҳудудларида қолиб кета олмаслигини айтди.
Қўмита бундай одамларнинг барчасини можаро зоналаридан зудлик билан эвакуация қилишга чақиради.
"Уларнинг энг оддий ҳуқуқларини таъминлаш - озиқ-овқат ва мақбул яшаш шароитларини таъминлаш, жумладан, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш келгуси қиш ойларида хавф остида қолади", деди қўмита раиси ўринбосари Жонас Рускус.
Унинг қўшимча қилишича, ташкилотда камида 12 нафар ногироннинг Россия назорати остидаги ҳибсхонада ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бор.
Қўмитага ногиронлар “ғайриинсоний шароитларда сақланаётгани” ҳақида хабарлар келади.