2022 йил февраль ойида Россия босқинининг бошланишидан бери Украинадаги 15 фуқаролик аэропорти шикастланган, деди Бош вазир Денис Шмигаль. Унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирмоқда.
Хорижга чиқмоқчи бўлган украиналиклар қўшни давлатларга автомобиль ёки темир йўл орқали боришга мажбур. Мамлакатнинг шарқий қисми аҳолиси учун бундай саёҳат бир кун давом этиши мумкин, дея қайд этади нашр.
Шмигалнинг таъкидлашича, Украина ўз ҳаво ҳудудини қисман очиш имкониятларини ўрганмоқда - у уруш бошидан бутунлай ёпилган, аммо ҳозир бу мумкин эмас. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Бош вазирнинг қўшимча қилишича, сўнгги уч ой ичида Россия Федерацияси Украина порт инфратузилмасига қарийб 60 марта ҳужум қилган, 300 га яқин объект ва 22 фуқаролик кемасига зарар етказган ёки йўқ қилган.