Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинада тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ҳолат текширилмоқда

Украинада тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ҳолат текширилмоқда

Украина Миллий полицияси раҳбари Игор Клименконинг айтишича, айни пайтда Украинада тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ҳолат текширилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Киев вилояти ҳудудининг ўзида 1500 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган: "Буча, Ирпен, Гостомел, Бородянкада тўғридан-тўғри кўчаларда ётган жасадлар кўп эди", дейди у.

1200 та жасад, жумладан, оммавий қабрлардан топилган жасадлар шахси ҳалигача номаълум.

Миллий полиция раҳбарининг сўзларига кўра, жами ўлганларнинг тахминан 75 фоизи эркаклар, 2 фоизга яқини болалар, қолганлари эса аёллардир. "Бу фақат тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ рақамлар, ҳарбий ёки ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига ҳеч қандай алоқаси йўқ", — деди Клименко.

Киритилди: 21:00 13.06.2022. Ўқилди: 1986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!