Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

"22 июл куни кечқурун Украинанинг Волин вилоятида парвоз топшириғи давомида Dassault Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди", деб хабар берди Украина Қуролли кучлари.

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган. Учувчи бу ҳақида бошқарувга хабар берган ва шундан сўнг катапулта қилган. Қидирув-қутқарув гуруҳи учувчини топган, унинг аҳволи барқарор.

Бу Украинага Mirage самолётлари топширилганидан бери юз берган биринчи йўқотиш ҳисобланади. Киев Франциядан Mirage 2000−5F модификацияланган версияларини олган.

Киритилди: 13:05 23.07.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!