Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Украина Олий Радаси томонидан қабул қилинган мазкур қонун парламент спикери Руслан Стефанчук томонидан имзоланган.

Шундан сўнг Украина фуқароларининг бир қисми Киев ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқиб, қонунни бекор қилиш талабини илгари сурган. Намойишчилар қонун коррупцияга қарши курашда орқага қадам бўлишини ва демократия тамойилларига зид эканини таъкидламоқда.

Киритилди: 18:25 23.07.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!