Украинада Болалар кунини нишонлаш санаси расмий равишда ўзгартирилди. Президент Владимир Зеленский томонидан имзоланган 355-сонли фармонга кўра, эндиликда бу байрам 1 июнда эмас, балки ҳар йили 20 ноябрь куни – Умумжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунида нишонланади.
Фармоннинг асосий мақсади — болаларни ҳимоя қилишни миллий устувор йўналиш сифатида белгилаш, ҳамда Украина ҳуқуқий тизимини халқаро нормалар, хусусан, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига яқинлаштиришдир.
Шунингдек, ҳужжатда халқаро ҳамжамият билан болалар ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланган.