Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина ёзда ўзининг F-16 самолётини АҚШ сабабли уриб туширган — Тhe Wall Street Journal

Украина ёзда ўзининг F-16 самолётини АҚШ сабабли уриб туширган — Тhe Wall Street Journal

Нашрнинг ёзишича, самолёт Украина Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига тегишли Patriot зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган, аммо Киев бу ҳақда расман эълон қилмаган.

Бунинг асосий сабаби — Link 16 тактик тармоғининг йўқлиги бўлиб, у учувчиларга ракета ва дрон ҳужумлари вақтида хавфдан қочишга ёрдам беради ҳамда уларнинг жойлашувини ерда турган ҳарбийларга узатади.

WSJ маълумотига кўра, F-16 самолётлари Украинага етказиб берилганида, Байден маъмурияти ҳаво мудофаа тизимларига ўз самолётларини душман самолётларидан ажратишга имкон берувчи муҳим технологияни яширган. Шунингдек, Patriot тизимларида Link 16 бутунлай олиб ташланган, чунки АҚШ Украинага F-16 бу қадар тез муддатда етказиб берилишини кутмаган.

Киритилди: 10:16 15.02.2025. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!