Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар маълум қилди, деб ёзади Reuters. Шу билан бирга, дипломат Киев ва Москва ўртасида тўғридан-тўғри икки томонлама музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди:
«Биз Украина ва Россия бир-бирига қарама-қарши ўтирадиган ва Украина Россия талабларини тинглайдиган формат ҳақида гапирмаяпмиз», деди Боднар.
Дипломат, ҳам Украина, ҳам Россия билан яхши алоқаларни давом эттиришга ҳаракат қилаётган Туркиянинг учрашувнинг муҳим иштирокчиси бўлишини айтди.
Бир кун аввал Украина президенти девони иккинчи тинчлик саммити ноябрда бўлмаслигини маълум қилди — улар уни АҚШдаги президентлик сайловлари олдидан ўтказмоқчи эдилар. Ёзда Владимир Зеленский Россия Федерациясининг иккинчи саммитда иштирок этишига рухсат берган эди.
Украина президенти Владимир Зеленский Швейцариядаги «тинчлик саммити» ёпилиши муносабати билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.