Ҳар йили Украина давлат бюджети яширин схемалар туфайли 19,2 - 21,6 миллиард доллар йўқотади, мамлакат иқтисодиётининг 30 дан 50 фоизигача сояда.
Forbes нашрининг Украина версиясига таяниб, бу ҳақда Олий Раданинг Молия, солиқ ва божхона сиёсати қўмитаси раҳбари Данило Гетманцев маълум қилди.
Унга кўра, Украина иқтисодиётининг тахминан 30-50 фоизи сояда.
"60 фоиздан кўпроғи сояда қолаётган тармоқлар борки, бу иқтисодий ривожланишга асосий тўсиқ", — дея Гетманцев сўзларини келтиради нашр.
Депутат, шунингдек, иқтисодиётни соядан чиқариш Украина армияси эҳтиёжларини молиялаштириш учун бюджетдаги маблағ етишмаслигини қоплаши мумкинлигини таъкидлади. Армия учун маблағ етишмаслиги ҳақида аввалроқ Рада депутати Дмитрий Разумков маълум қилган, у дефицитни 12 миллиард доллар ёки 0,5 триллион гривнага баҳолаган эди.