Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украина – ХВЖнинг энг йирик қарздорларидан бири: Мамлакатнинг қанча қарзи бор?

Украина – ХВЖнинг энг йирик қарздорларидан бири: Мамлакатнинг қанча қарзи бор?

Украина Халқаро валюта жамғармасидан 13,8 миллиард доллар кредит траншини олгач, ушбу молия институтидан қарздорлик бўйича иккинчи йирик мамлакатга айланди, дейилган ташкилот тарқатган маълумотда.

ХВЖ раҳбарияти жума куни ушбу мамлакатга молиявий ёрдам дастурини қайта кўриб чиқди ва Киевга 2,2 миллиард доллар миқдорида янги ёрдам транши ажратди.

28 июнга қадар Украина ХВЖдан қарзини 11,6 миллиард долларга етказиб, йирик қарздор сифатида учинчи ўринга чиққанди. Мазкур молия институтидан энг кўп қарз олган мамлакатлар рўйхатида Миср 13,6 миллиард доллар билан учинчи ўринга тушди. Рўйхатни 2018 йил 57 миллиард доллар олган Аргентина бошқармоқда.

Киритилди: 18:20 05.07.2024. Ўқилди: 4120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!