Украина жорий йилнинг июнь ойида Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) 487 миллион доллар миқдорида навбатдаги траншни олиши мумкин.
Бу ҳақда Молия вазири Сергей Марченко Канадада G7 молиявий блоки йиғилишлари доирасида ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева билан музокаралар чоғида маълум қилди.
"Бугун биз ХВЖ миссияси билан дастурни саккизинчи марта қайта кўриб чиқиш устида ишлаяпмиз ва унинг Украина учун ижобий натижасини кутмоқдамиз," - деди у.
Унинг сўзларига кўра, томонлар Украинанинг давлат бюджети ички даромадларини сафарбар қилиш, қарз барқарорлигини сақлаш, ташқи молиялаштириш тушумлари суръати, шунингдек, Украина Миллий даромадлар стратегиясини амалга ошириш борасидаги тараққиётини муҳокама қилган.